23 May 2010
03:07 -
Суд Бош прокурор устидан берилган шикоятни кўришни рад қилди
Аввалги хабарларимизда Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқаро Раҳимхўжа Алимжўжаевнинг Ўзбекистон Бош прокурори Рашитжон Қодировни “Фуқароларнинг мурожаатлари ҳақида”ги қонун ҳужжатларини бузганликда айблаб, судга ариза бергани ҳақида хабар қилгандик. Мазкур ариза фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди ҳамда апеллация инстанциясида Тошкент шаҳар судида кўриб чиқилди. Икки суд ҳам Бош прокурорни судда муҳокама қилиб бўлмайди, мазмунидаги ажрим билан ариза юзасидан фуқаролик иши очишни рад қилди.
Етти йилдан бери қонунсизлик ва коррупция дастидан иши битмаётган Раҳимхўжа ота суднинг бундай лўттибозлигини кўтара олмади. Юрак хасталиги ва қон босими билан шифохонага ётқизилди. Қизининг қотиллари жазоланишини талаб қилган отахонни Бош прокуратура қабулхонасида прокурорлар калтаклашмоқчи бўлишган, Омбудсман идораси вакиллари эса бинодан судраб чиқариб ташлашган. Бу ҳақда аввалги хабарларимизда ёзганмиз.