23 May 2010
03:45 -
Туркияда онамухолифат партияси янги раис сайлади
Бугун Анқарада бир вақтлар Отатурк тарафидан қурилган, ҳозир мухолифатда бўлган Жумҳурият Халқ Партиясининг навбатдаги 33-чи қурултойи бўлиб ўтди.
Қурултой бугун бўлиши бир неча ой аввал эълон қилинганди. Бизнинг хабарларимиздан ҳам маълумки, 10 кунча аввал партия раиси Дениз Байкал ва шу партиядан мамлакат партламентининг аъзоси бўлган бир аёл ўртасидаги жинсий алоқани кўрсатувчи видеофильм ўртага чиқди. Бу видеофильмнинг сохта ва монтаж эканлигини иддао этган Дениз Байкал, ўз партиясига зарар бермаслик учун истеъфога чиқишини эълон қилди.
Табиий, бугунги қурултой ўша воқеанинг сояси остида ўтди ва асосий воқеа янги раис сайланиши бўлди. Ва у сайланди.
Янги раиснинг исми – Кемал Қиличдорўғли. У бир йил аввал Туркияда ўтказилган маҳаллий сайловда Истанбул ҳокимлиги учун ўз партиясидан номзод бўлди. У сайловни ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партиясининг номзодига ютқазган бўлса ҳам, айнан шу сайловлардан кейин машҳур бўлиб кетганди.
Бугун Кемал Қиличдорўғли мутлақо кўпчиликнинг овози билан Жумҳурият Халқ Партиясининг раиси бўлди. Унинг қурултойдаги 70 дақиқалик нутқи Туркиянинг бугунги аҳволи нуқтаи назаридан жуда муҳим эди. Дунёвий партиянинг кўп йиллик анъаналарини бузиб, қурултойга галстуксиз келган Кемал Қиличдорўғли (расмда – биринчи қаторда, расмни катталаштириш учун уни курсор билан босинг) ўз партияси ва мамлакатининг истиқболларидан кўпроқ жорийдаги Адолат ва Тараққиёт Партиясининг раиси, ҳозирги Бош вазир Ражаб Эрдўғонни танқид қилишга кўп вақт ажратди. Туркия матбуотининг ёзишича, у турк анъаналарини бузиб, бош вазирни “ҳурматли Бош вазир” ёки “ҳурматли Эрдўғон” деб айтиш ўрнига, уни камситгандек қилиб, бир неча марта “Ражаб бек” деб тилга олди.
Туркия давлати ўта тезлик билан исломлашиш йўлидан кетаётган пайтда, Жумҳурият Халқ Партиясининг янги раиси сиёсий жараёнларга янгилик кирита оладими деган саволга ҳали жавоб йўқ.