18 May 2010
02:45 -
Қашқадарёда нефть юкланган цистерналарда ёнғин чиқди
Бугун Қарши-Ғузор темир йўлининг 10-чи километридаги Дашт станцияси яқинида тўхтаб турган нефть юкланган вагонлардан бирида ёнғин чиққан. Бу ҳақда хабар тарқатган қатор оммавий ахборот воситалари воқеа жойини икки йил аввал бунёд қилинган Тошқузор-Бойсун-Қумқўрғон темир йўли деб кўрсатишмоқда. Хабарларда таъкидланаётганидек, ёнғин миқёси ҳам унчалик катта эмас. Ҳар ҳолда воқеа билан яқиндан таниш бўлган маҳаллий кишилар ўт ўчирувчи машиналар ёнғинни қарийб бир соат ичида ўчиришга муваффақ бўлганини таъкидлашмоқда.
Воқеа шоҳидларига кўра, қурбонлар йўқ, бироқ молиявий зарар миқдори катта бўлиши мумкин. Чунки ёнғиннинг цистерналарга ёндош турган ёғоч юкланган вагонларга ҳам ўтгани, атроф ўраб олиниб, кишиларнинг у ерга қўйилмагани айтилмоқда. Воқеа тафсилотлари аниқлаштиришмоқда, маълумотлар кейинги хабарларимизда.