18 May 2010
03:27 - Тошкентда портлаган автобус туфайли вилоятларда газдан фойдаланишни таъқиқлашмоқда
Тошкентда портлаган автобус туфайли вилоятларда газдан фойдаланишни таъқиқлашмоқда

Бир муддат аввал Тошкентнинг Ж.Тошкандий ва Сувзоз кўчалари кесишмасида портлаган автобус ҳодисасидан сўнг қатор вилоятлар марказларида газ баллонларидан фойдаланиб, ҳаракатни амалга оишраётган жамоат автоуловлари тўхтатилди. Хусусан, шаҳар жамоат транспортининг қарийб 90 фоизини ташкил қиладиган Қашқадарёнинг Қарши шаҳри автоуловлари ҳаракати чекланди. Натижада аҳолига транспорт борасида қатор муаммолар туғилмоқда. Минтақанинг Бухоро, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида ҳам мазкур ҳолат кузатилаётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати ҳар дом бўлгани каби, бор муаммоларни бартаарф этиш, муаммо чиққан соҳани такомиллаштириш ўрнига, энг осон йўлни, ҳамма нарсани чеклаш ва таъқиқлаш йўлини танламоқда.