18 May 2010
02:09 - Қақшолдан холи деб эълон қилинган Ўбекистонда қақшолга қарши эмлаш бошланди
Бугун юртимизда қақшолга (полиомелит) қарши миллий эмлаш кампанияси бошланди. 5 ёшгача бўлган болалар эмаланадиган кампанияга Жаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилоти ва ЮНИСЕФ васийлигида 7 миллион дона қақшол эмдори (вакцияна) келтирилган. 2002 йилда Ўзбекистон ЖСТ томонидан қақшолдан холи ҳудуд деб эълон қилинишига қарамасдан, юртимизда бу хасталик билан оғриган болалар ва катта ёшдаги кишилар кузатилган.

Бу хасталик оёқ-қўл ва тана фалажлиги симптомлари билан бошланиб, оғир оиқбатларга олиб келади.