20 January 2006
04:00 - 20:00 - Россия ўзбек газининг хўжайинига айланмокда 10:00 - Тошкент шахар ИИББсига янги рахбар тайинланди
20:00 - Россия ўзбек газининг хўжайинига айланмокда

“Кизил империя“ даврида Ўзбекистоннинг казилма бойликлари тассарруфчиси Москва эди. У кўп бойликларимизни горат килди. Не бахтсизликки, Ўзбекистонга бу ердаги мавжуд режим туфайли ўша кунлар яна кайтаётган кўринади.

Норасмий манбанинг хабарига кўра, бугун Ўзбекистон хукумати билан Россиядаги “Газпром“ компанияси ўртасида 1,5 миллиард АКШ доллари микдоридаги сармоя эвазига Устюрт минтакасидаги катор конлардан табиий газ чикариш ва уни экспорт килиш хукукини берувчи бир неча шартномалар, тўғрироғи, ҳозирча ният протоколлари имзоланган. Бунинг маъноси - Ўзбекистондаги катта, истикболли газ конлари шу компания ихтиёрига ўтди, демакдир.

Протоколларни “Газпром“ компанияси Бошкаруви номидан унинг кечадан бери Ўзбекистонда бўлган рахбари Алекей Миллер имзолади. Россиялик мехмонини бугун, 20 январда Оксарой кароргохида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов кабул килди.

А.Миллернинг Ўзбекистонга келгани хакида Ўзбекистон матбуоти огиз очмади. Унинг Каримов билан мулокоти тўгрисида берилган телелавхалар изохида куйидагилар айтилади: “...мулокотда “Газпром“нинг Ўзбекистондаги келгуси фаолияти, жумладан Устюрт минтакасида газ казиб олиш ишлари билан боглик хамкорликнинг истикболлари, ўзаро шерикчилик ва хамкорликда амалга оширилаётган лойихалар, шунингдек, бугунги кунда долзарб бўлиб турган бошка масалалар мухокама этилди.“ Вассалом.

10:00 - Тошкент шахар ИИББсига янги рахбар тайинланди

Кеча, 19 январда Тошкент шахар ички ишлар Бош бошкармасига янги рахбар тайинланган. Бу одам аввал Тошкентнинг бир неча туманларига хокимлик килган, кейинги вактларда Собир Рахимов тумани ИИБ бошлиги бўлиб ишлаб келаётган Кобилжон Хакимовдир. У Президент фармонига кўра Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Гайрат Кодировнинг ўрнига тайинланди.