21 January 2006
04:00 - 17:00 - Хитой ташқи ишлар вазири Тошкентда бўлди 8:00 - "Advokat-press" кайта рўйхатга олиниши мумкин, аммо…
17:00 - Хитой ташқи ишлар вазири Тошкентда бўлди

ЎзА матбуот агентлигининг хабарига кўра, Хитой ташқи ишлар вазири Ли Чжаосин 19–20 январь кунлари қисқа муддат билан Тошкентда тўхтаб ўтган. Шу хабарда у билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниевнинг мулоқоти чоғида Ўзбекистон – Хитой алоқаларининг бугунги аҳволи, халқаро ҳамда минтақавий муаммолар ва бошка масалалар юзасидан фикр алмашилганлиги айтилади.

8:00 - "Advokat-press" кайта рўйхатга олиниши мумкин, аммо…

Ўзбекистон матбуоти хамда айрим дипломатик доираларда ўзига хос шов-шув ясаган "Advokat-press" газетаси фаолияти тўхтатилгани, бунга сабаб бўлган макола муаллифи Дилмурод Саййидга нисбатан эса тахдидларнинг кети узилмаётгани хакида аввалрок хабар килгандик. Хусусан, Собир Рахимов тумани ИИБнинг жиноят кидирув бўлимига чакирилган Дилмуроднинг бир муддат у ерда ушлаб турилгани, ўз аёлига зўравонликда айбланиб, иш кўзгатиш билан тахдид килинганини айтгандик. Бугун Дилмуроднинг мухбиримизга билдиришича, хабаримиз сайтда чоп этилганидан сўнг унинг уйидан милиция ходимларининг кадами узилган. Хатто жиноят кидирув бўлимининг Дилшод исмли ходими ИИБ маъмуриятини "Тез ёрдам" ходимлари чалгитишганини таъкидлаган.

"Advokat-press" муассислари эса тахририят таркибини янгилаб, газетани кайта рўйхатдан ўтказишга уринмокдалар. Бу борада Матбуот ва ахборот агентлиги Тошкент шахар бошкармаси бошлиги А. Акромов хамда Адвокатлар ассосиацияси раиси Б. Саломовнинг келишиб олганига шубха йўк, дейди Дилмурод Саййид. Хартугул, ассосиациянинг сўнги мажлисида муассисларнинг иккига бўлингани, йигилиш баённомасида нашр фаолиятининг мавжуд тизимга зид эканлиги таъкидланган бўлса-да, газетани кайта рўйхатдан ўтказиш учун бошкармага хат берилган.

Хозирда, дейди Дилмурод Саййид, газета муассислари орасида 14 фоиз акцияга эга бўлган Адвокатлар ассосиацияси акцияларнинг 28 фоиз кисмига эгалик килаётган Тошкент шахар Адвокатлар хайъати билан келишишга эришди. Агар ассосиация 29 фоизлик улуш сохиби адвокат М. Ахмедов ёки 29 фоиз эгалари адвокатлар А. Аликулов, Г. Номозовларнинг биронтаси билан келиша олса, тахририят янги таркибда иш бошлаши мумкин. Аммо унинг бошка нашрлардан фарки колмайди.