15 May 2010
19:29 -
Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг навбатдаги мажлиси, тўғрироғи, сиёсий циркнинг яна бир спектакли ҳақида
Ўзбекистон конституциясига кўра, Олий Мажлис доимий ишлайдиган органдир. Аммо, аввалари ҳам айтганимиздек, олий қонунчилик органининг ўзи Ўзбекистон конституциясига риоя қилмайди ва доимий равишда ишламасдан, вақти-вақти билан “навбатдаги мажлис” ўтказиб туради. Бугун эрталаб ЎзА хабар беришича, Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтибди. Аммо, хабарчилик устидан кулишни қаранг, мажлис қачон бўлгани ҳам айтилмаган. Балки, кеча кун бўйи ўтгандир, балки, ўтган кунидир, балки, бутунлай ўтмагандир. Давлат органлари масхарабозликка айлантирилган мамлакатда ҳамма нарса бўлиши мумкин.
3 саҳифалик хабарда кун тартибида масалалар бўйича нутқ сўзлаган одамлардан ташқари биронта депутатнинг исми, кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш давомида айтилган биронта конкрет фикр тилга олинмаган. Ҳамма нарса умумий гаплардан иборат.
Кун тартибидаги асосий масала - Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг шу йил 27 январда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик Палатасининг қўшма мажлисида, 29 январда Вазирлар маҳкамасининг мажлисида сўзлаган нутқларида белгиланган устивор вазифаларни амалга ошириш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг 2010 ва кейинги йилларга мўлжалланган қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ишлари Дастурини ишлаб чиқиш бўлибди.
Масхарабозликка қаранг, парламентнинг бир палатаси ўз Дастурини президентнинг нутқларидан келиб чиқиб тузмоқда. Ҳокимиятнинг уч тармоғи мустақил эканлигини, парламент президентнинг кўрсатмалари бўйича эмас, президент мамлакат парламенти яратган қонунлар доирасида иш олиб бориши кераклигини бечора депутатларимиз унутишибди, балки, унутишмаган, улар буни билишмаса ҳам керак.
Дарвоқе, бу Дастур лойиҳаси бўйича Қонунчилик Палатаси спикерининг ўринбосари Б.Ёқубов нутқ сўзлабди, ҳамма қўғирчоқ партия вакиллари муҳокамаларда қатнашибди ва Дастур қабул қилинибди. Яъни, парламентнинг бир палатаси президентнинг кўрсатмалари асосида ишлаши қонунлаштирилибди.
Қонунчилик Палатаси бир нечта мавжуд қонунларга арзимаган ўзгартиришлар киритиб, ўз ишини тамомлабди. Сиёсий циркнинг яна бир спектакли тугабди.