15 May 2010
12:00 -
Ўзбекистон президентининг куни навбатдаги саллали араб вазири билан учрашувга қолди
Кеча Оқсарой қароргоҳида Ислом Карим Уммон Султонлигининг ташқи ишлар бўйича давлат вазири Юсуф бин Алевий бин Абдуллани қабул қилди, дейилади расмий хабарда.
Дунёдан изоляция қилиб қўйилган Ўзбекистон президенти билан сўнгги пайтларда иккинчи даражали давлатларнинг вазирларидан бошқа ҳеч ким учрашмаётгани ҳеч кимга сир эмас. Энди кунимиз Уммон Султоналигининг вазири билан учрашувга қолибди.
Расмий хабарда Ислом Карим саллали вазир билан нимлар ҳақида гаплашгани айтилмайди. Улар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтиришга доир ҳамда томонларни қизиқтирадиган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашишгани умумий шаклда тилга олинади, холос.
Ислом Карим бундай фикр алмашишларни ўз вазирларига қўйиб бериб ва Нурсултон Назарбойдан ўрнак олиб, Ўзбекистонни дунё миқёсидаги давлатлар даражасига олиб чиқиш устида ишласа, фойдалироқ бўларди. Бошқа томондан, ҳар ким қўлидан келганини қилади-да. Ўзбекистон президентининг қўлидан келгани шу – бошқа мамлакатларнинг вазирлари билан фикр алмашиш.