15 May 2010
21:22 -
Туркия Бош вазирининг Юнонистонга 2 кунлик тарихий ташрифи
Бу икки қўшни мамлакат ўртасидаги алоқалар юз йиллардан бери шунчалик ёмонки, Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон икки кунлик зиёрати пайтида қўшни мамлакатлик ҳамкасби Ярго Папандреу билан нималарни муҳокама қилгани, улар нимларни келишгани кўпчликнинг қизиқтирмайди. Чунки, асосий янгилик – Туркия Бош вазирининг катта ҳайъат билан Афинага келишининг ўзи.
Туркия матбуотида асосан учрашувлар яхши кайфиятда ўтаётгани урғуланади, кайфият яхшилигини кўрсатувчи майда-чуйда нарсаларга асосий воқеа каби эътибор берилади.
Масалан, учрашувлар сўнггида икки бош вазир биргаликда матбуот конференцияси ўтказаётган пайтда, бир саволга жавоб бераётган Ярго Папандреу чегаралар яқинидаги Юнонистон оролларига чегарага яқин жойда яшайдиган туркларнинг бир кун визасиз кириши ҳақида музокаралар охирига келиб қолганини айтган экан, Ражаб Эрдўғон гапга аралшиб, дўстона шаклда, аммо инглиз тилида, “two days”, яъни “икки кунга” деган луқма отибди. Журналистлар ҳам дўстона кулишибди. Бу луқмани хабарларнинг сарлавҳаларига чиқарган Турк матбуотига кўра, Туркия-Юнонистон ўртасидаги муаммолар гўёки йўқ бўлгандек. Кошки, шундай бўлса эди.
Аслида, ундай эмас. Минг йилча аввал юнонларнинг ерларини босиб олиб, бу ерларда мамлакат қурган туркларга нисбатан юнонларнинг ўта салбий муносабати яқин орада ўзгармайди. Бунинг устига, ҳали ечилмаган Қибрис масаласи бор. Ҳозир чуқур молиявий-иқтисодий бўҳрон ичида бўлган Юнонистон эски муаммоларга вақтинча кўз юмишга мажбур бўлмоқда, холос.