15 May 2010
07:15 -
Автомобилларга давлат рақами муаммога айланди
Шу кунларда янги харид қилинаётган автомобиллар учун давлат рақамлари тарқатиш муаммога айланди. Вилоят ва шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларида кунлаб навбатга турган автомобиль эгаларига давлат рақамларининг мамлакатга келтирилиши тўхтаб қолгани айтилиб, уларга вақтинчалик (қоғозда) давлат белгилари берилмоқда. Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХ бўлими ходими, капитан Шукуровнинг таъкидлашича, ҳозирда автомобиллар учун муомалада бўлган давлат рақамлари Германия Федератив Республикасида ишлаб чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда мустақиллик даврида автомобилларнинг давлат рақамлари шакли 4 марта ўзгарди. Ҳозирги шакл дунё стандартларига бирмунча мос ва қалбакилаштириш қийин бўлган белгилардир. Мазкур фосфорли рақамларни ишлаб чиқариш учун мамлакатимизда техник имконият бўлмагани боис у хорижда ишлаб чиқарилмоқда, деди ЙҲХ ходими.