15 May 2010
06:10 -
Ўзбекистон ҳукуматининг олтин қалами мамлакатдаги энг лўттибоз қаламкашларга топширилди
Президент ташаббуси билан ташкил этилган “Олтин қалам” миллий мукофотининг эгалари тайин бўлди. Уларнинг сафини бир неча миллионлик талон-тарож ва маҳаллийчилиги билан таниқли “Ёшлар” телерадиоканали директори Хайрулла Нуриддинов бошқармоқда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан қатор жиноятлари фош қилиниб, режимга содиқлиги эвазига муқаррар жавобгарликдан озод қилинган бу кимса “Олтин қалам”нинг энг олий ўрнига лойиқ кўрилган. Радио йўналишида эса ўзбек ҳукуматининг антироғун кампанияси етакчиларидан бири, журналист Шуҳрат Суюнов, мамлакатни хорижга кўз-кўз қилиш номинациясида “Uzbekistan Today” газетаси хўжайини Садриддин Суяров ғолиб деб топилган.
451 нафар журналист ўртасида ўтказилган бу йилги миллий танловнинг етакчи шарти ҳам режим сиёсатига содиқлик, ҳукумат фаолиятини тарғиб қилиш бўлган. Мазкур кампанияда мамлакат позициясини қувватлашда фаол иштирок этган хорижлик журналист ҳам қуруқ қўйилмади: Озарбойжон Республикаси Ахборот агентлигининг мамлакатмиздаги мухбири Гулу Казимов бу борада ғолиб деб топилди. Энди ғолиблар қарийб 3 миллион сўм (2000 АҚШ доллари)дан ортиқ тортиқ ҳамда иззат-икром билан сийланади.