15 May 2010
04:25 -
“Ижтимоий фикр” яна бир бор масхарабозлигини намойиш қилди
Жамоатчилик фикрини ўрганувчи, тўғрироғи, ҳукуматнинг бу ҳақдаги баённомаларини имзолаб тарқатувчи “Ижтимоий фикр” маркази навбатдаги уйдирмасини эълон қилди. “Юртимиздаги миллатлараро муносабатларни қандай баҳолайсиз?” деган савол билан турли қатламларга мурожаат қилган марказ аксарият кишилардан (98,3 фоиз) ўзларини эркин ҳис қилиш ҳақидаги жавобни олибди. Мамлакатнинг сўров ўтказилган қарийб юз фоиз кишилари Юртбошининг одилона сиёсати, мамлакатдаги тинчлик ва фаровонликдан шодумон эканлиги ҳақидаги фикрларини баён қилибди.
Бу ҳақда хабар тарқатган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги: “Тадқиқот натидалари жамиятимизда ватанпарварлик ҳисси тобора кучайиб бораётганини кўрсатмоқда. Деярли барча фуқаролар мамлакатда ўз салоҳиятини намоён қилиш учун бу ерда барча имкониятлар яратилган, деб ҳисоблайди” дея таъкидлайди.