15 May 2010
04:10 -
Нотариусларда турнақатор навбатлар пайдо бўлди
Нотариал фаолият билан шуғулланувчи хусусий фирмалар хизматига чек қўйилгач, мамлакатимизнинг давлат нотариуслари эшигида турнақатор навбатлар пайдо бўлди. Хусусан, Тошкент шаҳар 1-нотариал идорасида бўлган мухбирларимизга кўра, мазкур хизмат кўрсатиш муассасасига тонг саҳардан навбатга ёзилиш лозим. Қоғозбозлик ва бюрократия ривожланган ҳозирги Ўзбекистонда нотураиусларга эҳтиёж ниҳоятда катта эди. Шунга қарамай ҳукуматнинг хусусий нотариуслар фаолиятини чеклаш ҳақидаги қарори фуқароларга навбатдаги қийинчилик туғдиришдан бошқа нарса бўлмади.