15 May 2010
04:45 -
Журналист Хайрулла Ҳамидовга ҳукм ўқиш кечиктирилди
Жиноят ишлари бўйича Янгийўл тумани суди маҳкмасида “Жиҳодчилар” диний радикал оқимига мансубликда айбланиб, судланаётган журналист Хайрулла Ҳамидовга ҳукм ўқиш яна 4 кунга кечиктирилди. Бугун журналистга чиқариладиган ҳукмини эшитиш учун Гулбаҳор посёлкасига келган қариндошларга судьянинг бетоблигини айтишди.
Журналист билан бирга 18 нафар диндор ҳам қора курсида ўтирган маҳкама шу йилнинг 29 апрелида бошланган эди. Диндорларнинг аксарияти, хусусан, Хайрулла Ҳамидов ҳам шу йилнинг январида ҳибсга олинган.