15 May 2010
03:27 -
КХШТнинг Боқиевни қўллаши ўрисларнинг навбатдаги ўйиними ёки уларнинг орасидан ҳам ола чиқдими?
Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Бош котиби Николай Борюджа бугун ўтказган пресс-коференцияларидан бирида Белорусь диктатори Александр Лукашенконинг Қирғизистон Президенти Боқиевга қайишаётганини мақтай кетди. Аввалги куни Қирғизистонинг зўровонлик билан тахтни эгаллаб олган муваққат ҳукуматини қоралаган мазкур тузилманинг баёноти кўпчиликни ҳайрон қолдирганди. Россия васийлигидаги мазкур тузилманинг Путин режими позициясига зид баёноти ўйинми ёки тузилма ўзининг маънавий раҳнамосига шаккоклик қилмоқдами? Бу саволга ҳозирча жавоб йўқ.