14 May 2010
07:24 -
Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Гулнора Шодиева 11 йилга қамалди
Ўтган йилнинг 17 октябридаги хабарларимизда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулнора Шодиева, Каттақўрғон тумани ҳокими ўринбосари Лола Дониёрова ҳамда Республика Хотин-қизлар қўмитаси маъсул ходими, шиора Гулжамол Асқаровлардан иборат жиноий гуруҳнинг фирибгарлик, порахўрлик ва товламачиликда айбланиб ҳибсга олингани ҳақида хабар қилгандик. Орадан ярим йил ўтиб, аввал тергов, шу кунларда эса суд жараёнлари ҳам ниҳоясига етди. Гулнора Шодиева 11 йилга, Лола Дониёрова ҳамда Гулжамол Асқарова 5 йилга қадар озодликдан маҳрум қилиниб, сўнгги икки шахс амнистия акти билан жазодан озод қилинди.
Бундан ташқари яна мазкур иш юзасидан 10 нафар шахснинг жазога тортилгани айтилмоқда. Улар маҳаллий қизларга “Зулфия” мукофотини олиб бериш ваъдаси билан 5000 АҚШ доллари миқдорида пора олишган. Бу ҳақда куни кеча Самарқанд вилояти телевидениесида чиқиш қилган вилоят прокурори Бахтиёр Нурмуҳамедов маълум қилди.