14 May 2010
06:50 -
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Андижон воқеалари бўйича баёнот тарқатди
Баёнотда 2005 йил 13 май куни Андижонда содир бўлган фожиавий воқеаларга беш йил тўлиши муносабати билан, Америка Қўшма Штатлари номидан ўз яқинларидан айрилган ва азоб чеккан барча кишиларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этилади.
Ўзбекистоннинг дўстлари каби, биз ўша оғир кунлар ярасига малҳам бўлиш учун ҳаммани келишувга ва маъсулиятликка чақирамиз. Ўз тарихи давомида фуқароларнинг низо ва ғалаёнини бошидан кечирган америкаликлар сифатида, биз ушбу кунда тинчлик, зўравонлик қилмаслик ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат кўрсатиш йўлига садоқатимизни ифодалаган ҳолда ўзбек халқи билан биргамиз, дейилади баёнотда.