14 May 2010
12:35 -
“Бирлик” ва “Эзгулик”нинг Фарғона вилоятидаги етакчиси Адҳам Муҳиддинга мамлакатдан чиқиш визаси берилмаётир
Қарийб ярим йилдан бери “Бирлик” Партияси ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Фарғона вилояти бўлими раҳбари Адҳам Муҳиддинга мамлакатдан чиқиш визаси берилмаяпти. Кеча Фарғона вилояти ИИБ хорижга чиқиш ва фуқаролик бўлими бошлиғи Илҳом Сабитовнинг ярим йилдан сўнг берган расмий хатида таъкидланишича, ҳуқуқ ҳимоячисига виза бериш масаласи ҳамон ўрганилмоқда.
Маълумки, хорижга чиқиш ва мамлакатга кириш ҳақидаги Низомга мувофиқ, фуқарога 12 кун муддатда жавоб қайтарилиши лозим. Адҳам Муҳиддиннинг ўзи фарғоналик миршабларнинг қонунни бузишини сиёсий қараши ва ҳуқуқ ҳимоячилиги фаолияти билан боғлиқ, деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун ҳам 2007 йилнинг март ойида 45 ёшга тўлиши муносабати билан Ўзбекистонга паспортини алматириш учун келган ва 1,5 йилдан сўнг кучишлатар тизимлар томонидан мамлакатдан паспортсиз чиқариб юборилган. Бу борада ҳуқуқий майдондаги кураш, яъни судлашувлар самара бермаган.