14 May 2010
06:23 -
Яна бир Асадов ўлдирилди...
Бундан бир неча кун аввал Тошкентдаги Машинасозлар метро бекати ёнидан Ҳамза тумани прокуратураси прокурори Ш. Асадовнинг жасади топилган. У номаълум шахслар томонидан чавақлаб кетилган.
Маҳаллий таҳлилчилар бу қотиллик сабабини тижорий мақсадлардаги муаммоларга боғлашмоқда. Марҳум “Ўзавтойўл” концернининг Қашқадарё вилояти бўлими собиқ раиси Илҳом Асадовнинг ўғли бўлиб, унинг машина олди-сотдиси билан боғлиқ тижорий фаолияти ҳам бўлган. Ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси мазкур ҳодиса юзасидан бир қанча гумондорларни ҳибсга олгани айтилмоқда, аммо бу борада расмий маълумот йўқ.
Ўтган йилнинг 9 августида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи Ҳасан Асадов ўз уйида ўлдириб кетилганди. Унинг прокурор Асадовга алоқаси йўқ, икки шахс фамилядош бўлган холос.
Гап бу икки қотиллик қурбонининг фамилиядош эканлигида эмас, бу каби воқеалар Ўзбекистонда оммавийлашиб бораётганида.