13 May 2010
02:11 - Чин дипломати Тошкентга келади
Шу йилнинг 20 май куни Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлари вазири Ян Цчези расмий ташриф билан Тошкентни зиёрат қилади. Президент Ислом Карим ва қатор расмийлар қабулида бўлиши кўзда тутилаётган чин мулозимининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг ташқи ишлар вазирлари даражасидаги анжуманида иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда маълум қилган Синхуа ахборот агентлиги Хитой дипломатининг Ўзбекистондан аввал Тунис ва Украинага боришини, йўл-йўлакай Тошкентга кириб ўтишини таъкидлаган.

Аввалги хабарларимиздан маълумки, келаси ойда бўладиган ШҲТ саммитига Хитой Халқ Жумҳурияти раисининг ўзи келади.