13 May 2010
02:47 - Тошкент вилоятининг айрим туманлари дўлдан жиддий талофот кўрди
Кеча тунда ёққан жала ва дўл Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳри ва шаҳар атрофига жиддий зарар етказди. Кўпчилик уйларнинг шифер ва устки қопламалари ишдан чиқди, шаҳарнинг аксарият қисми электр энергиясидан маҳрум бўлди. Шаҳар атрофидаги иссиқхоналар (теплица) вайрон бўлиб, кишилар табиий офатдан жиддий йўқотишга учради. Бўка ва Паркент туманининг айрим қишлоқлари ҳам жиддий зарар кўргани ҳақида узунқулоқ гаплар бор.

Бу табиат инжиқликлари ҳақида ҳам расмий матботда ҳеч гап йўқ. Аммо, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мобил телефонлар орқали кишиларга тоғли туманларга сел келиш хавфи, ноқулай об-ҳаво шароити ҳақида огоҳлантирувчи СМСлар юбориб турибди.