08 May 2010
22:50 - Москвада КХТШнинг норасмий саммити Ислом Каримсиз ўтаётгани қизиқ
Шу соатларда Россия президентининг Москва яқинидаги Горки қароргоҳида Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига кирувчи мамлакатлар раҳбарларининг саммити бўлмоқда. У ерда Дмитрий Медведевнинг ўзи билан бир қаторда Арманистон, Белорусия, Қозоғистон, Тожикистан президентлари ҳозир бўлишган. Ўзбекистондан Бош вазир Мирзиёев иштирок этмоқда.

Саммитда жаҳоннинг долзарб муаммолари, хусусан Қирғизистондаги аҳвол ҳамда стратегик ҳужум қуролларини чеклаш бўйича шу йил 8 апрелда имзоланган АҚШ-Россия шартномаси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади, дейилади русларнинг “Новости” агантлиги тарқатган расмий хабарда. Йиғилиш норасмий бўлгани сабабли, қандайдир ҳужжатлар қабул қилиш кўзда тутилмаган. Қирғизистон бўйича баёнот бўлиши мумкин, холос.

МДҲ раҳабрлари эртага нишонланадиган Улуғ Ватан Урушининг 65 йиллиги муносабати билан Москвага тўпланишгани баҳонасида ўтказилаётган бу саммитнинг ҳаммани қизиқтирадиган биттагина жойи бор – у ерда Ўзбекистон президентининг йўқлиги.

Ислом Карим авваллари ҳам шундай қилиқлар қилиб турарди. Тўсатдан бу каби олий даражали мажлисларга келмасди, 10 йилча аввал бўлгани каби, тўсатдан КХТШдан чиқарди, ГУАМга кирарди, Евросиё ҳамжамиятига кирарди, эртасига чиқарди. Рус матбуоти дарҳол Ислом Карим Россиядан юз ўгириб, Ғарбга бурилаётгани ҳақида дод-вой соларди. Фақатгига бизнинг хабар агентлигимиз бутунлай бошқача таҳлил қиларди.

Бизга кўра, Ислом Карим Россиядан юз ҳеч қачон юз ўгирмаган ва ҳеч қачон ўгирмайди, у Россиянинг умрбод хизматкори, аммо у ўзига шахсий ҳурмат кўрсатилмаган ҳолларга чидай олмай, бугун бўлгани каби, локал демаршлар қилиб туради, холос. Бироздан кейин эса, ҳамма нарса яна ўз жойига тушиб кетаверади. Ислом Карим каби содиқ қул топиш қийин, ҳатто мумкин эмаслигини тушунган Кремль, тўғрироғи, Лубянка, Ўзбекистон раҳбарининг бундай тихирликларига кўз юмиб келади.

Ҳозир бир нарса ўзгардими? Ўзгарган бўлиши мумкин. Тамомийла русларнингг қўлига берилиб қўйилган Навоий вилоятига АҚШ элчисининг ташрифи, Қирғизистон масаласида Ислом Карим очиқча Россия тарафдори бўлмаётгани, кечагина Гулнора Каримова америкаликларни Ўзбекистонга инвестиция қилишга чақириб, CNNда реклама қилиши каби фактлар жиддий асосга эга ёки эга эмаслигини яқин келажак кўрсатади.