08 May 2010
23:37 -
Ғарб лидерлари турли баҳоналар билан Москвадаги тантаналардан воз кечмоқдалар
СССР парчалангандан кейин ғариб аҳволга тушган Россия, ҳозир қайтадан супердавлат мақомига эришганини намойиш қилиш мақсадида, Улуғ Ватан Урушидаги ғалабасининг 65 йиллигига бағишлаб Москвада ўта дабдабали ва тантанали маросимлар ўтказмоқда. Маросимларнинг чўққиси – эртага Қизил майдонда бўладиган ҳарбий параддир.
Аввалига бу парадни кўриш учун жаҳоннинг ҳамма буюк лидерлари келиши билдирилганди. Биринчи бўлиб, АҚШ президенти чекинди. У арзимаган бир нарсани баҳона қилиб, Москвага келмайдиган бўлди. Бугун Франция президенти Саркози ва Италия Бош вазири Берлускони ҳам Европада бошланаётган молиявий кризис туфайли Москвага келолмасликларини эълон қилдилар.