08 May 2010
14:25 - Тожикистонда лой аралаш селдан 10 киши ҳалок бўлди

Кеча эрталаб Тебелай дарёснинг қирғоқлари емирилиши натижасида вужудга келган лой аралаш сел Кулоб ва Мўминобод туманларида 10 кишининг ҳаётини олди. Турли маълумотларга кўра, яна 6 ёки 8 киши ҳалок бўлган, аммо уларнинг қариндошлари бу ҳақда ҳеч кимга хабар бермай, уларни кўмишган. Ғойиб бўлган одамлар бор, уларнинг сони 40 дан ошиқ деб тахмин қилинмоқда.

 

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон дарҳол Кулобга келди ва шу ерда вазият билан танишди, фалокат натижаларини бартараф қилиш ишига шахсан ўзи раҳбарлик қилабошлади, дейилари расмий хабарларди. Президентнинг айтишича, лойли сел туфайли 1,5 минг уй ва 12 кўприк вайрон бўлган.