08 May 2010
13:20 -
АҚШнинг фондлар бозори ўпирилди, Ислом Карим раҳнамогидаги Ўзбекистонда ҳеч қачон бундай бўлмайди
АҚШ сўнгги ойларда молиявий кризисдан тезлик билан чиқиб бораётгани объектив рақамлардан ҳам кўриниб турарди. Масалан, бизнинг шу йил 13 апрелдаги хабарларимизда ҳам билдирилганидек, бу мамлакатдаги фондлар, яъни қимматли қоғозлар бозоридаги нархларнинг кўрсатгичи - Dow Jones индекси 2008 йил август ойида бошланган кризисдан кейин биринчи марта 11 мингга чиқди. Ваҳоланки, кризисдан олдин бу рақам 13-14 минг атрофида бўлган бўлса, кризис вақтида 7-8 минггача тушиб кетганди. Кўриниб турибдики, кризисдаги тушишнинг ярмидан кўпи кризисдан чиқиш даврида қопланиб бўлган.
Аммо, ўтган ҳафта Dow Jones бироз тушишга бошлади. Бу ҳафта эса, ўпирилиш бўлди. Dow Jones бир ҳафта ичида 5 фоиз қиймат йўқотиб, 10380 га тушди.
Сабаб? Сабаб – кичкинагина Юнонистондаги катта молиявий кризис. Яна ҳам тўғрироғи, Юнонистонга $110 млрд қарз берган Европада, аниқроғи, еврозонада молиявий беқарорлик бўлиши, бу беқарорлик АҚШга таъсир кўрсатиши мумкинлигидан келиб чиққан қўрқув. Бундай шароитда пули борлар акциялар сотишдан ўзларини тийишга бошласалар, акция эгаларининг бир қисми паникага тушиб, акцияларини сотабошлайди. Натижада, акцияларнинг нархи тушиб кетади, иқтисодий кризис чуқурлашади. Акциялар (қимматли қоғозлар) бозоридаги нархларнинг кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси айнан шу сабабли тушиб кетди.
Бўлаётган воқеаларнинг моҳиятини қўйидаги ўхшатиш воситасида тушуниш осонроқ бўлади.
Фараз қилинг, ҳамма замонавий қулайликлари (сув, газ, электр, канализация ва бошқалари) бор бўлган баланд қаватли, кўп хонадонли уйда сув кесилиб қолиш таҳликаси туғилди. Паника ичида хонадонлар сув ғамлаб олишга киришишлари табиий. Шунда сувнинг босими кескин тушиб кетади ва юқори қаватдагилар сув ғамлаб олишга улугурмасданоқ сувсиз қолишади. Сув узилиб қолса, маълум вақт ҳамма сувсиз қолиши ҳам мумкин. Сувнинг узилиш таҳликаси битгач ёки сув системаси тиклангач, ҳамма нарса яна ўз жойига қайтади.
Табиий, энг замонавий уйларда ҳам шундай кутилмаган ҳоллар бўлиши мумкин ва уларнинг эҳтимоллигини ҳеч қачон нолга тушириб бўлмайди. Худди шунга ўхшаб, жаҳон молиявий системасини кризисга учрамайдиган қилиб бўлмайди. Кризисларнинг эҳтимоллигини камайтириш устида ишлаш даркор, холос.
Аммо, реал ҳаёт кўрсатмоқдаки, Ислом Каримдек улуғ инсон раҳнамолигида яшаётган Ўзбекистонда ҳар қандай инқирозларнинг ҳам олдини олиш мумкин экан. Бунинг учун, юқоридаги ўхшатишдан келиб чиқиб, замонавий қулайликлари бор кўп қаватли уйлар ўрнига одамларни бир қаватли, сув, газ ва электр таъминоти ҳамда канализацияси бўлмаган бир қаватли, ҳовлили уйларда яшашга мажбур қилиш керак. Ҳар бир ҳовлида иккита чуқур бўлади. Биттаси – ичиш суви олинадиган қудуқ, иккинчиси – ҳожатхона. Шундай уйларда яшаётган ўзбекларда сув муаммоси бўлиши мумкинми? Ҳеч қачон!
Худди шунга ўхшаб, замонавий молия-банк системаси бўлмаган Ўзбекистонда ҳеч қачон молиявий кризис бўлмайди, бўлиши мумкин эмас. Ислом Каримнинг буюклиги – замонавий молия-банк системаси бўлмаган тузум яратишга эришганида, ўзбекларни шундай ибтидоий, Абдулла Қодирийнинг Отабеги айтгандек, “ўйунчуқ” системада яшашга мажбур қилолганида.