08 May 2010
04:41 -
Қирғизистон парламенти Вақтли ҳукуматнинг декретига эътибор бермоқчи эмас
Маълумки, Қирғизистоннинг ноқонуний Вақтли ҳукумати мамлакатнинг парламенти бўлмиш Юқори Кенгашни конституцияга хилоф равишда тарқатиб юбориш бўйича декрет чиқарганди. Ҳозир маълум бўлишича, парламент бу декретни тан олмаган ва ўз фаолиятини давом эттирмоқда. У яқинда навбатдан ташқари сессия ўтказиб, парламент спикери лавозимига Коммунистик партия лидери, депутат Исҳоқ Масалиевни сайлабди.
Бугун Исҳоқ Масалиев Европа Иттифоқининг Қирғизистондаги вакили Шантель Эбберект ва ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пьер Морель билан учрашганда юқорида айтилган янгиликлар ўртага чиққан.
АКИпресс агентлигининг парламент матбуот котибиятига асосланиб тарқатган хабарига кўра, ЕИнинг расмийлари Исҳоқ Масалиевни парламент спикери сифатида тан олиб кўришганлар. Исҳоқ Масалиев Қирғизистон Юқори Кенгаши 20 майда навбатдаги сессиясини ўтказишини билдирар экан, Вақтли ҳукумат фақат Бишкек ва Чуй водийсидагина тан олинаётганини айтган.
Эслатиш керакки, коммунистларнинг ҳозирги лидери Исхоқ Масалиев Совет замонидаги Қирғизистон Коммунистик партияси раҳбари Абсамат Масалиевнинг ўғлидир. Аммо, демократияни ҳурмат қиладиганлар унинг мақомини, унинг сиёсий ҳуқуқларини тан олишга мажбурлар. Ўзи ёқмаган одамнинг сиёсий ҳуқуқларини поймол қилиш демократларга хос нарса эмас.
Ўзбекистон президенти ўзига ёқмаган ўзбек мухолифатчиларига қарши истаган нарсасини қилмоқда, истаган одамининг уйини олиб қўйди, истаган одамининг депутатлик мандатини бекор қилди, истаганини қамоқда чиритмоқда, истаганини ўлдирмоқда. Буни қоралаган ўзбек демократлари Қирғизистон Вақтли ҳукуматининг ишларини ҳам қоралашлари керак. Акс ҳолда, улар демократ эмас, оддий иккиюзламачилардир. Ёки Ислом Каримга бундай ишлар қилиш мумкин эмаску, Роза Отунбаевага мумкинми?