04 May 2010
04:47 - Бақиевнинг мухолифларидан бири АҚШда элчи бўлишни истамади
Ўтган йили Қирғизистондаги президент сайловида Алмаз Атамбаевнинг сайлов штаби раҳбари бўлган, Қирғизистон парламенти депутати, Алмаз Атамбаев раислик қиладиган Социал-демократик партиянинг парламентаги фракцияси раҳбари Бакит Бешимов сайловдан кейин ниманидир баҳона қилиб, АҚШга қочиб кетганди. У парламент мажлисларида қатнашмагани учун депутатлик мандатидан ҳам маҳрум қилинган.

Вақтли ҳукумат уни ўз мамлакатининг АҚШдаги элчиси этиб тайинлагани ҳеч кимнинг диққатини ўзига тортмади. Аммо, Бакит Бешимов бу лавозимни рад этганини Россия ФСБнинг лойиҳаси бўлган ferghana.ru сайти орқали эълон қилиши диққатга сазовор воқеадир.

Бакит Бешимов бу сайтга берган интервьюсида, Вақтли ҳукуматни танқид қилган, ўзи аъзо бўлган партия лидери Алмаз Атамбаевнинг ўта руспарастлик қилаётгани хусусида куйиниб гапирган. Лекин, нима учун элчилик лавозимидан воз кечаётганини асословчи жиддий бир аргумент кўрсатмаган.

Аслида, сабаб битта. Ўзини Боқиевга нисбатан мухолифатда турганларнинг лидерларидан бири деб ҳисоблайдиган Бакит Бешимовга янги ҳукумат ёғлиқроқ жой бермаган, унга АҚШда қолавериш имкони яратган, холос. Хафа бўлган “демократ” бунга қарши исён қилаётганини тушуниш қийин эмас. У КГБчи-ФСБчи Путинга ҳам сигнал бермоқда: “Атамбаевдан ҳам кўпроқ Сизга хизмат қилишга лойиқ одамлар бор. Нимага бизга эътибор йўқ?”

Рус диктаторининг кучи билан ҳокимиятга келган қирғиз “демократлари”нинг миси тезда чиқиши аввалдан маълум эди. Шундай бўлмоқда ҳам.