04 May 2010
03:44 -
Туркия парламенти конституцияга ўзгартиришлар киритмоқда, бугун Эрдўғоннинг мағлубият куни
Ўтган ҳафтадан бери Туркия Буюк Миллат Мажлиси мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш билан машғул. Бу ўзгартиришларнинг ҳаммаси ҳокимиятдаги Адолат ва Тикланиш Партиясининг (АТП) таклифи билан бўлмоқда. Мухолифат ёки уларда қатнашмаяпти ёки “йўқ” овози беряпти. Ўзгаришлар тасдиқланиши учун парламент аъзоларидан 2/3 қисми “ҳа” овози бериши керак. Шу кунгача унчалик принципиал бўлмаган моддалар АТПнинг ҳамма депутатлари, курдлар партиясининг депутатлари ва баъзи мустақил депутатларнинг овози билан қабул қилинди.
Аммо бугун принципиал ўзгариш овозга қўйилди. Мавжуд Конституцияга биноан, сиёсий партияларни бекитиш Конституцион Суднинг тасарруфида. Агар Конституцияга ўзгариш киритилса, сиёсий партияларни бекитиш қийинлашарди. Чунки, янгиликка кўра, Бош прокурорнинг партия бекитиш талаби Конситуцион Суддан олдин парламентда тузиладиган махсус комиссия тарафидан тасдиқланиши лозим. Бу комиссияга парламентда депутатлари бўлган партияларнинг 5 тадан депутати киради. Комиссия 2/3 аъзосининг овози билангина қарор чиқаролади.
Конституцияга бундай ўзгартириш киритилиши демократия тарафга юришдек кўринади. Аммо, ҳуқуқий масаланинг парламентда кўрилиши, масалани сиёсийлаштириб юбориши, натижада адолат мағлубиятга учраши мумкин.
Аммо, бугун бу ўзгариш парламентда етралича тарафдор топмади. Мажлисда қатнашган 410 депутатдан 327 нафари “ҳа” деб овоз берди, қаршилар ва бетарафларнинг сони 76 ва 2 бўлди.
Берилган овоз парламент депутатлари умумий сонининг 2/3 қисмини ташкил этмагани сабабли, бу ўзгариш қабул қилмади.
АТПнинг раиси, Бош вазир Ражаб Эрдўғон бу вазиятдан чиқиш йўли қидиришга киришди, дейилади Туркия ахборот воситаларининг хабарида.