04 May 2010
06:17 - Гуржистон иқтисодий ривожланиш вазири Тошкентда
Гуржиларнинг Грузия-Online агентлигининг хабарида айтилишича, Гуржистон иқтисодий ривожланиш вазири Зураб Пололикашвили ҳозир Тошкентда. У Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар вазири Элёр Ғаниев билан учрашди. Улар ўзаро иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистонда Осиё Тараққиёт Банкининг йиллик мажлиси ўтаётган пайтда гуржиларнинг вазири Тошкентга келишининг сабаби - шу йиллик мажлисда иштирок этиш бўлса керак. У икки тош ўртасида яна бир ишни бажариб, ўзбек ҳамкасби билан ҳам суҳбатлашган.