04 May 2010
03:09 -
Ислом Каримга Осиё банки баҳона турли учрашувлар ғанимат
Ўзбекистон президенти Ислом Карим айниқса Андижон қонхўрлигидан кейин дунёда яккамохов бўлиб бораётгани ҳаммага маълум. Шу сабабли, у мавқесига кўра ўзига тенг давлат одамлари билан учрашиш имониятидан маҳрум бўлиб қолган ҳисоб.
Яхшики, Тошкентда Осиё Тараққиёт Банининг йиллик мажлиси бўлмоқда. Ҳозир президентимизнинг бозори чаққан. У билан учрашишни истаганлар навбатда турган бўлса керак. Аммо, уларнинг ичида давлат раҳбарлари, ҳукумат раислари йўқ. Ҳозир бизга оддий вазир ҳам бўлаверади деган Ислом Карим бугун Хитойнинг Молия вазири Су Сюжен ва Япония Бош вазирининг ўрибосари, молия вазири Наото Канни билан алоҳида-алоҳида учрашибди.
Суҳбат чоғида бу икки мамлакат билан савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинибди.