03 May 2010
12:45 -
“Ҳамкорбанк” америкаликларнинг қўлига ўтишга бошлади
UzReport агентлигининг хабарига кўра, кеча Жаҳон Банкининг структураларидан бири бўлмиш Халқаро Молиявий Корпорация (ҲМК) Ўзбекистондаги тижорат банкларидан бири “Ҳамкорбанк”нинг 3 миллион долларлик акцияларини сотиб олиб, Ўзбекистонда кичик бизнесни рағбатлантириш учун бу банк орқали 5 йилга 2 миллион долларлик кредит очибди. Бу кредитнинг миқдори (йилига 400 минг доллар) шунчалик озки, унга бир нечта каттароқ магазин очиш мумкин холос. Аммо, бу воқеанинг UzReport хабарида айтилмаган тарафлари бор.
“Ҳамкорбанк”нинг устав капитали 11 миллион доллардан озгина кўп. Демак, ҲМК “Ҳамкорбанк”нинг жиддий акционерига, тўғрироғи, унинг эгаларидан бирига айланди. Ўтган йили Россия сайтларида бу банкнинг аҳволи яхши эмаслиги хусусида хабарлар бўлгани, ҲМК акцияларининг энг катта улуши, тўғрироғи, 23,65 % АҚШ қўлида эканлигини ҳисобга олсак, “Ҳамкорбанк” ҳам америкаликлар қўлига ўтишга бошлаганини гапириш мумкиндир.
Маълумки, Ўзбекистондаги режим шу кунгача банкларнинг мустақил молиявий муассаса сифатида ривожланишига йўл бермасди. Аввал Рустамбанк, яқинда Алп Жамол банкининг қароқчиларча ҳукумат тарафидан таланиши гапимизнинг исботидир. Банкларда чет элликларнинг, айниқса, америкаликларнинг улуши ортиб борса, Ўзбекистон ҳукуматининг қароқчилиги йўлида жиддий тўсиқлар яратилиши муқаррар. Буни оқишлаш керак.