03 May 2010
20:40 -
Осиё Тараққиёт Банкининг 43-йиллик мажлиси расман бугун очилди, Ислом Карим ўша ерда
Осиё Тараққиёт Банкининг 43-йиллик мажлиси доирасида турли тадбирлар 1 майдан бери Тошкентда ўтказилаётган бўлса ҳам, умумий мажлиснинг расмий очилиши бугун бўлди. Ўзбекистон ахборот воситалари бу очилиш тўғрисида хабар берар экан, очилиш маросимида мамлакат президенти Ислом Карим нутқ сўзлаганини билдиришмоқда, холос.
Ислом Каримнинг нутқи ҳозирча фақат рус тилида эълон қилинганидан тахмин қилиш мумкинки, у нутқини рус тилида қилган. Ўзбекистон жаҳон иқтисодий кризисини усталик билан алдаб кетганини кўрсатувчи баланпарвоз сўзлар ва Ўзбекистон иқтисодининг жадал суръатлар билан олға кетаётганини кўрсатувчи ёлғон рақамлардан ташқари, мамлакат президенти нутқида уч нуқта диққатга сазовор.
Биринчиси. Ислом Карим молия ва банк секторини фаолиятини жаҳон миқёсида назорат қилиш учун халқаро институт яратиш краклиги хусусида берилаётган таклифларни қўллаб-қувватлашини айтибди. Аслида, ўртага отилаётган таклифлар назорат хусусида эмас, кузатиш тўғрисидадир. Аммо, ҳамма нарсани тоталитар назорат остига олишни орзу қиладиган, Ўзбекистонда молия ва банк системасини шундай назорат остида олиб, унинг ривожанишига йўл бермаётган Ислом Карим бу тажрибаси жаҳон бўйлаб ҳаётга жорий қилиниши истайди. Аммо, дунё бу йўлдан кетмаслиги ўз-ўзидан маълум.
Иккинчиси. Ислом Карим молия ва банк соҳасини кузатиш механизмлари яратиш бўйича АҚШ президенти Барак Обаманинг бир таклифини қўллаб-қувватлашини билдирибди. У таклиф Обаманинг бу хусусдаги кўплаб чиқишларидан бирида айтиб ўтилган фикр, холос. Аммо, Ислом Карим бугунги мажлисда ўзининг хўжайин Владимир Путиннинг эмас, у ўзига душман деб биладиган АҚШ президентининг сўзларини тилга олиши ўта нооддий ҳодисадир.
Учинчиси. Ислом Каримнинг айтишича, Ўзбекистонда қонун устуворлиги, қонун ҳамма учун тенг эканлиги – давлатчилигимизнинг асосий тамойиллардан бири сифатида қабул қилинган эмиш. Балки, бу ҳазил бўлгандир. Ҳарҳолда, мажлис қатнашчилари уни ҳазил сифатида қабул қилишганига шубҳа йўқ.