02 May 2010
14:33 -
Ўзбекистон Осиё Тараққиёт Банки билан иккита қарз бўйича шартнома имзолади
Кеча ОТБ президенти Харухико Курода банкнинг Тошкентда ўтказилаётган 43-йиллик мажлиси олдидан матбуот конференцияси ўтказиб, хусусан, Ўзбекистонга тахминан $1 миллиардлик қарз бериш ҳақида музокаралар олиб борилаётганини ҳам айтганини uzreport.com сайтига асосланиб хабар қилгандик. Шу сайтнинг инглизча саҳифасида билдирилишича, кечанинг ўзиёқ Харухико Курода ва Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азимов банк томонидан мамлакатимизга бериладиган $350 ва $115 миллионлик иккита қарз бўйича ҳужжатлар имзолашган. Биринчи қарз Толимаржон тоза электр станцияси қурилиши, иккинчиси Ўзбекистонни қўшни мамлакатлар билан боғловчи йўлларни таъмирлаш учун ишлатилади.