02 May 2010
19:51 -
ОТБнинг Тошкентдаги мажлиси хабарчилик анъаналаримизни бузди
Тошкентда Осиё Тараққиёт Банкининг 43-йиллик мажлиси бугун ўз ишини давом эттирди. Бу хусусда хабар бериш учун давлатимизнинг расмий ахборот агентлиги ЎзА ўзининг тузилгандан бери яратилиб келаётган анъанасини бузди ва бугун ўзининг дам олиш куни ҳам 2-3 хабар тарқатди.
ОТБнинг мажлиси давом этаётгани ҳақидаги қисқа хабарда, мажлисда нималар бўлаётгани айтилмайди, баъзи мажлис қатнашчиларининг Ўзбекистондаги молиявий-банк системаси мақтовчи сўзлари келтирилади. Мақтовчилар молиявий-банк системамизнинг мақтовга сазовор эканлигини кўрсатувчи биронта рақам, биронта факт келтирмайдилар, кўринишидан, улар умуман Ўзбекистонда бу соҳадаги аҳволни ҳам билмайдилар, аммо, мезбонларга илтифот кўрсатиш учун бўлса керак, “Ўзбекистон ҳамма соҳаларда юксак савияларга чиққани” ҳақида лофлар отадилар. Яқиндагина давлат раҳбарининг бир ҳамласи билан мамлакатнинг энг кучли банкларидан бири Алп Жамол Банки йўқ қилиб ташланганини улар ёки билишмайди ёки ўзларини билмаганга солишади.
Демак, ОТБни Ўзбекистонда ҳозир қизиқтираётган биттагина нарса бор - 43-йиллик мажлисниннг мамлакатимиз пойтахтида ўтказилаётгани.
Ўзбекистонда ОТБнинг мажлиси ҳақида тарқатилаётган хабарларда ОТБ ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш, унинг фаолият соҳаларига оид биронта рақам ва факт билиш ҳам мушкул. Бу банкнинг фаолиятида қайси мамлакатлар қандай роль ўйнаётгани, унинг фаолиятдаги приоритетлар ва шу каби нозик нуқталар мутлақо тилга олинмайди. Ўзбек журналистлари, балки, бундай нарсларнинг ўзлари ҳам тушунишмас. Ўзбекистонд қандайдир оламшумул анжуман бўлаётгандек қилиб кўрсатилади, холос. Мажлис залларидан биронта расм ҳам берилмагани сабабли, хабарларни ўқиган одамда бу “оламшумул” анжуманда нечта давлат ва неча киши қатнашаётгани хусусида ҳам бирон тушунча пайдо бўлмайди.
Хуллас, Ўзбекистонда хабарчилик анъаналари фақат бир нуқтада бузилди: ОТБнинг шарофати билан ЎзА ва Ўзрепорт агентликлари ҳамда "Жаҳон" агентлигининг русча хизмати шанба ва бозор кунлари ҳам ишлашди.