02 May 2010
13:12 -
Йил бошидан бери тақирбошлар 15 кишини ўлдирдилар
“Сова” номли ҳуқуқ ҳимоячилар марказининг билдиришича, тақирбошларнинг ҳужумлари натижасида шу йилнинг илк тўрт ойида 15 киши ҳалок бўлди, дейилади Грузия-Online агентлигининг хабарида. Ксенофобия ва миллий тоқатсизлик айниқса Москва ва Санкт-Петербургда авжига чиққан.
Бу марказнинг маълумотларига кўра, Россияда неонацист ташкилотларнинг ўн минглаб аъзоси бор. Улар асосан Марказий Осиё ва Кавказлиларга қарши ҳужумлар уюштиришади. Бундай ҳужумлар Россиянинг 24 минтақасида юз бергани тасдиқланган.