02 May 2010
03:41 - “Ёш эзгуликчилар” клуби анжумани бўлиб ўтди
Бугун тушдан кейин Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг марказий офисида жамият қошидаги “Ёш эзгуликчилар” клубининг йиғилиши бўлиб ўтди. 2006 йилда ташкил этилган мазкур клуб мажлисида мамлакатнинг вилоятлари ва Тошкент шаҳридан келган ёш ҳуқуқ ҳимоячилари иштирок этишди. Клуб координатори Зиёда Иноятованинг таъкидлашича, мажлисда ёшлар орасида ҳуқуқбузурлик, вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда болалар меҳнати сингари бир қатор масалалар муҳокама нишонига чиққан.

“Клубимиз таркибий жиҳатдан янгиланган, катталарнинг тажрибаларини ўрганиб, фаолиятимиз кўламини кенгайтирмоқчимиз. Мамлакатимиздаги жамоат ташкилотлари, ёшлар ҳаракатлари билан узвий алоқларни йўлга қўйиб, ёшларни клубимиз сафига чорломоқчимиз” деди клубнинг қашақадарёлик аъзоси Анвар Панжиев.

Бошқа ҳуқуқ ҳимоячи жамиятлари негизида учрамайдиган бундай клуб фаолияти таҳсинга сазовор. Ҳар ҳолда оммавий ахборот воситалари орқали мазкур клубнинг бир неча баёнот ва чиқишларини кузатганмиз. Фуқаролик жамияти вакиллари орасида ўзига ўринбосар тайёрлашга уринаётган “Эзгулик”нинг ҳарактлари бошқаларга ўрнак бўлиши лозим.