02 May 2010
02:28 -
Қаршидаги “Фарҳод” бозори ёнғиндан жиддий талофат кўрди
Бироз кечикиб олинган хабарга кўра, 29 апрель куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги “Фарҳод” саноат бозорида чиққан ёнғиндан хусусий тужжорлар, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари жиддий зарар кўрди. Бир неча дақиқа ичида йирик аланга қуршовида қолган бозорга ўт ўчирувчилар, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахассислари етиб келгунига қадар бозор йирик талофат кўрди. Тушда чиққан ёнғин кечга яқин зўрға бартараф этилди. Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бормоқда.
Ёнғиннинг маҳаллий лўлилар томонидан тутатилган исириқ чўғининг ташлаб кетилгани туфайли чиққани айтилмоқда, деди мухбиримиз.
Ёнғиннинг маҳаллий лўлилар томонидан тутатилган исириқ чўғининг ташлаб кетилгани туфайли чиққани айтилмоқда, деди мухбиримиз.