02 May 2010
01:53 - Осиё Тарқаққиёт Банки анжумани бошланди, пойтахтга элтувчи йўллар тўсилди
Кечадан бошлаб пойтахтга элтувчи йўллар деярли тўсиб қўйилди. Тошкент шаҳри томон йўл олган микроавтобуслар, автобуслар ҳаракати таъқиланди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг айтишича, бу ҳолат Хотира ва қадрлаш куни, 9 майга қадар давом этади.

Осиё Тараққиёт Банки саммити муносабати билан кучайтирилган хавфсизлик чоралари доирасидаги бу ҳолат йўловчиларга қатор ноқулайликлар туғдирмоқда. Киракаш машиналарда йўл ҳақлари бир неча марта ошиб кетгани оддий одамларнинг ғазабини келтирса, киракашларнинг эзини кулдирмоқда.