30 April 2010
22:31 - Мусулмон ва насронийлар ўртасида талаш бўлган Ҳиндистондаги ибодатхона бекитилди
Ҳиндистоннинг Кашмир ўлкасидаги ибодотхона талаш бўлишининг сабаби бор. Мусулмонлар бу ибодатхонадаги қабрга Ислом динини шу ерларда ташвиқ қилган уламо ёки Муҳаммад пайғамбарнинг саҳобаларидан бири дафн этилганини айтса, баъзи насронийлар кўра, бу қабрга чормихдан қочишга улгурган ва умрининг қолган қисмини шу ерларда ўтказган Исо пайғамбар кўмилган.

Насронийлар қабрдаги жасад қолдиқларини ДНК анализи учун беришни талаб қиладилар, аамо биз уларга доим рад жавобини берамиз, дебди Кашмир ҳукуматининг вакилларидан бири Reuters мухбирига. Яна бўлиши мумкин бўлган тўқнашувларнинг олдини олиш мақсадида, маҳаллий ҳокимият ҳозир бу ибодатхонани бекитишга қарор қилибди.