30 April 2010
21:10 - Алишер Усмоновнинг интернет газетаси халқаро конкурс ғолиби
Жаҳон матбуот эркинлиги куни арафасида анъанавий ўтказиладиган “Тақдирни ўзгартирувчи репортаж” конкурсининг ғолиблари эълон қилинди. Бу конкурсни Журналистлар уюшмалари халқаро конфедерацияси, Россия журналистлар уюшмаси, «Евразия Медиа-Центр» ва бошқа бир қатор ташкилотлар ЮНЕСКОнинг ёрдамида уюштиришган. Яъни, бу конкурс МДҲ доирасидаги тадбирдир.

Интернет-нашрлар номинациясида биринчи ўринни gazeta.ru сайти, телевидение номинациясида РЕН ТВ телеканали, газета номинациясида «Новая газета», радио номинациясида «Эхо Москвы» олди.

Кўриниб турибдики, ҳамма номинациядаги ғолиблар феълан ҳукуматга мухолифатчилик қилаётган ахборот воситаларидир. Яна маълумки, gazeta.ru интернет-нашрининг эгаси ўзбек аслли Россия миллардери Алишер Усмоновдир. У расмий чиқишларида Владимир Путинни севиши, ҳозирги ҳукуматни тўла қўллаб-қувватлашини гапирса ҳам, табиатан, ошкоралик ва демократик ўзгаришлар тарфдори. Зотан, уни ҳозирги бойлигига айнан шу икки фактор етиштирган. Улар бўлмаса эди, балки, тадбикорликни Совет замонидаёқ бошлаган Алишер Усмонов ҳали ҳам Совет қамоқхоналарида ўтирган бўларди.