01 May 2010
04:45 - Эртага Тошкентда Осиё Тараққиёт Банкининг йиллик мажлиси бошланади
Осиё Тараққиёт Банкининг (ОТБ) 43-йиллик мажлиси 1-4 майда Тошкентда бўлишини шу йил 22 февралдаги хабаримизда билдирган эдик. Қизиғи шундаки, бу банк президенти Харухико Курода 16 февраль куни Ўзбекистон президенти билан учрашган, аммо Ўзбекистонда тарқатилган хабарларда Харухико Курода ОТБнинг йиллик мажлисига тайёргарлик кўриш учун Тошкентга келгани мутлақо тилга олинмаган эди.

Хуллас, эртага шу Банкнинг йиллик мажлиси Тошкентда очилади. Бугун Ислом Карим яна Харухико Куродани (расмда) қабул қилди, ундан аввал Банкнинг Марказий Осиё ишларини бошқарадиган вице-президенти Филипп Ле Уери (Filipp Le Ueyru) билан ҳам учрашди.

Расмий хабарларда бу учрашувлар ҳақида умумий гаплардан бошқа ҳеч нарса йўқ.