20 April 2010
08:35 -
Жалолободда ҳокимият босиб олинган, Бишкек яқинидаги тўқнашувларда 2 киши ўлди, Олмосбек Атамбаев Остонага келди, хабарчилар ухлашга кетди
Қирғизистондаги воқеалар ваҳимали даражага чиқмоқда. Жалолободда президент Боқиев тарафдорлари вилоят ҳокимлигини босиб олганлар, Бишкек яқинидаги Маёвка қишлоғида қирғизлар билан месхет туркларининг тўқнашувида 2 киши ўлди. Бу воқеалар тўғрисида кечга яқин сўнгги хабарларини тарқатган Қирғизистоннинг расмий ва мустақил ахборот агентликлари ухлагани кетишди. Жалолобод ҳокимияти биносида ва Маёвка қишлоғида ҳеч ким ухламаслиги, воқеалар давом этиши аниқ, аммо хабарчилар тинчгина ухлашади.
Қирғизистон Вақтли ҳукумати раҳбарининг ўринбосари Олмосбек Атамбаев Остонага келиб Қозоғистон Бош вазири Карим Масиев билан учрашганини хабар қилган қозоқларнинг Казинформ агентлиги ҳам уйқуга кетди. Маҳаллий вақт билан соат 22:00 да.
Карим Масиев ва Олмосбек Атамбаевнинг протокол учун айтган умумий сўзларидан ташқари Казинформнинг хабарида диққатга сазовор биргина нарса бор. Олмосбек Атамбаевнинг мақтаниб айтишича, уни ўзини ва Бишкекдаги хизмат жойини мамлакатнинг тегишли органлари эмас, аллақандай ёшлар гуруҳи қўриқлар экан.
Ана холос, мана сизга вақтли ҳукумат. Ҳукумат ҳам эмас, ҳокимиятга ўз бандаси билан келган инқилобчилар! Ахир Олмосбек Атамбаев кечагина Бош вазир эди, Владимир Ленин каби ҳокимиятга сал кам кўчадан ўз матрослари билан келган сиёсатчи эмас-ку!
Дарвоқе, ўзимизнинг ЎзА агентлиги ходимлари ҳам Ислом Каримнинг Москвага етиб келганини билдиргач, соат 19:37 да уй-уйларига кетишган. Хабарчилик уйқуда.