20 April 2010
07:21 - Хуршид Даврон режим аравасига қайта чиқди

Ўтган йилнинг ноябрида сиёсий ҳушёрликни йўқотгани сабабли ишдан олиниб, режим аравасидан туширилган собиқ “Бирлик”чи, шоир Хуршид Даврон саройнинг ишончини қайта қозонишга улгурди. У кеча Ўзбекистон телерадиоканали Бош директори ўриносари этиб тайинланди.

 

Мазкур каналга раҳбарлик қилган пайтида унга ўринбосар бўлган Олим Тошев унинг рутбасини эгалаганди. Буни қарангки, энди Хуршид Даврон ўзининг собиқ ўринбосарига ўринбосарлик қилади.