20 April 2010
13:10 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Каттақўрғоннинг судланмаган “катта”си қолмади”
Туядан сўрашибди: “Нега бўйнингиз қийшиқ?” — “Худо шундай яратган”. Яна сўрашибди: “Унда нега оёғингиз, ўркачларингиз қийшиқ?” Жаҳли чиққан туя “Айт-чи, нодон, ўзи менинг қаерим тўғри?!” деган экан. Бу иборани каттақўрғонликлар тумандаги амалдорларни таърифлаганда тўғридан-тўғри қўллайверишади. Ўзаро гурунгми, гап-гаштакми, катталарга нисбат берилса бўлди, одамлар туядан гап бошлайди. Ғурури тамоман ўлиб, омма олдида ҳурматини бутунлай йўқотган туман раҳбарлари бунда ўзларига ҳақорат сезишмайди, чунки бир неча йиллардан бери қулоқ ўрганиб қолган-да.
Мана қаранг, туман ҳокимлигининг маъсул ходими Нуриддин Шаропов икки марта — 2007 ва 2009 йилларда совуққонлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилган ва судланган. Ҳокимлик аппарати вакили Бердиёр Ибрагимов 2009 йилнинг 14 августида “Фуқароларнинг мурожаатлари борасидаги қонун ҳужжатларни бузганлик”да жиноятчи деб топилган. Ҳокимликнинг канцелария бўлими мудири Шаҳобиддин Қодиров Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 208-моддаси (Ҳокимият ҳаракатсизлиги) билан судланган.
Туман ҳокимлиги фаолларидан бири ҳисобланган “Маҳалла” жамғармаси раиси Мухтор Тоҳиров яқинда фирибгарлик билан жавобгар қилинди. Туман ҳокими ўриносари Инобат Дониёрова эса яқинда пора билан қўлга олиниб, амнистия туфайли жазодан озод этилди. Туман ҳокими ўринбосари Неъмат Расулов эса мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва мансаб сохтакорлигида айбланиб, жазони ўтаб чиқди. Бир-бирларига ҳамдард бўлган бу аҳил жамоа мамлакатимизнинг энг йирик туманларидан бири бўлган Каттақўрғонни бошқаришмоқда.
Туман ҳокими Пирматбой Ўсаров эса ана шундай жиноятчи амалдорларнинг бошини бириктириб, уларга раҳбарлик қилаётганидан ғурурланиб қўяди. Ҳатто замонавий раҳбарнинг аъмоли муҳим эмас, садоқати муҳимдир, дейди ҳоким гап-гаштакларда. “Мана биз ҳукуматбоши Шавкат Миромоновичнинг этагини тутиб кам бўлмадик, у киши Самарқандга ҳокимлик қилган йиллардаги садоқатимизнинг эвазига гуриллаб юрибмиз. Шавкат акам аввало садоқатни, оқибатни қадрлайди, у кишига жиноятчи бўласанми, авлиёми, барибир” дейди Пирматбой Туронович кўрсаткич бармоғини юқорига ишора қилиб.
Ўз навбатида ҳокимнинг тантилиги Бош вазир ҳам яхши билади, шунинг учун Каттақўрондан келаётган шикоятлар оқими туман ҳокимлигининг ахлат қутисига бошқариб қўйилган. Тумандаги кўрсаткичлар қанчалик паст бўлмасин, одамларнинг оҳи Оқсарой деворларига урилиб, акс-садо бермасин, Шавкат Миромонович садоқатни қадрлайди. Ўзи эккан ниҳолнинг томир ёзиб, бир куни соя беришини истайди. Ана шу истак ижобат бўлмоқда: Пирматбой Туронович жиноятчилардан зўр садоқатли шайка йиғиш мумкинлигини амалда исбот қилди.
Балки шудир мустақил Ўзбекистоннинг замонавий давлат бошқарув усули...
Ҳалим Омонов
Каттақўрғон тумани