17 April 2010
05:23 -
Тошкентдаги Британия элчилигининг собиқ қўриқчиси Қаюм Ортиқов жазо карцерига ташланди
Одамфурушликда айбланиб, жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди ҳукми билан 6 йилга озодликдан маҳрум этилган Британиянинг мамлакатимиздаги элчилиги собиқ қўриқчиси Қаюм Ортиқов кеча жазо карцерига ташланган. Бу ҳақда мухбирларимиз билан гаплашган собиқ қўриқчининг аёли Моҳира турмуш ўртоғи сақланаётган Навоийдаги 64/29-муассаса раҳбари, майор Амир Насимовга шикоят қилгани, бундан фойда чиқмаганини таъкидлади.
Майорнинг айтишича, экс-қўриқчи қамохона тартибини бузган ва 5 кунлик жазо карцерига жўнатилган. Навоийга эрини кўриш учун борган Моҳира Ортиқова у билан учраша олмабди.
Майорнинг айтишича, экс-қўриқчи қамохона тартибини бузган ва 5 кунлик жазо карцерига жўнатилган. Навоийга эрини кўриш учун борган Моҳира Ортиқова у билан учраша олмабди.