16 April 2010
04:07 - Ёзувчиларнинг “Ижод” фондига раҳбар тайинланди
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси қошидаги “Ижод” фонди Васийлик кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари бўлиб ишлаб келган Ўткир Жўраев фонд бошқаруви раиси этиб тайинланди. Мажлисда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раиси Бобур Алимов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси, Президент девонининг маъсул лавозимдаги шахслари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 26 февралида Президент Фармони билан Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси қошидаги Адабиёт жамғармаси негизида ташкил этилган “Ijod” фонди ижодкорларни, тўғрироғи, режим маддоҳларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бунёд қилинган. Фонд Васийлик кенгаши раиси этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев тайинланган.