16 April 2010
03:19 -
Боқиев Қозоғистонга келди, Роза Отунбаева Бишкекда баёнот тарқатди
1 соатча аввал “Кабар” агентлиги Қирғизистондаги вақтли ҳукумат раҳбари Роза Отунбаеванинг баёнотини тарқатди. Унда айтилишича, номи айтилмаган давлатларнинг раҳбарлари билан олиб борилган музокаралар натижасида ва Жалолобода бекорга қон тўкилишинининг олдини олиш мақсадида, Қурмонбек Боқиевга мамлакатдан чиқиб кетиш имкони берилган. Боқиев президентлик лавозимидан истеъфо бериб-бермагани ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.
Боқиевнинг қариндошлари ва сафдошларидан ҳеч кимга у билан чиқиб кетишга рухсат берилмагани ва улар жиноий жавобгарликка тортилиши айтилган.
Роза Отунбаева ўзининг аввалги раҳбарлардан фарқли ўлароқ демократик ғояларга содиқлигини алоҳида гапиишига қараганда, у давлат тўнтариши йўли билан президентни лавозимидан четлатиш, парламентни ноқонуний тарқатиш ва ҳеч кимнинг ваколатисиз янги ҳукумат тузиш демократик принципларни топташдан бошқа нарса эмаслигини ҳали билмайдиганга ўхшайди.
У, ҳеч бўлмаса, демократияга вақтинча кўз юмганини тан олса, вақтинчалик муддати ҳақида гапирса, тўғрироқ бўларди, иккизламачилик бўлмасди.
Халқ Боқиевни ҳимоя қилмагани унинг тарафдорлари бор-йўқлигининг эмас, минг афсуски, халқнинг ҳеч нарса билан иши йўқлининг кўрсатгичидир. Кичик қуролли ёки қуролсиз гуруҳларнинг қўли билан ҳокимиятни қўлга олиш - Марказий Америкадаги давлатчилик анъаналари бўлмаган мамлакатларда оддий ҳол эди. Ишқилиб, Марказий Осиёда ҳам шундай оролча пайдо бўлаётган бўлмасин.
Рус оммавий ахборот воситаларининг хабарига қараганда, Боқиев учган учоқ Қозоғистоннинг Тараз шаҳридаги аэропортга қўнган. У бу ердан қаерга кетгани ҳақида ҳали маълумотлар йўқ.