16 April 2010
04:43 -
Олмосбек Атамбаев Туркияда нима қилмоқда?
Туркия ахборот воситалари Қирғизистондаги воқеаларга катта эътибор бермоқдалар, деб айтиш учун катта жасорат керак. Бундай шароитда, Қирғизистон вақтли ҳукумати раҳбарининг ўринбосари Олмосбек Атамбаевнинг Туркияга келгани ҳақида ортиқча маълумот йўқлиги ҳам тушунарли.
“Туркия” газетасининг сайтида ёзилишича, Олмосбек Атамбаев бу ерда қандайдир конференцияда қатнашиб, Қирғизистонда бўлаётган воқеалар ҳақида маълумот берибди ва саволларга жавоб қайтарибди. У яқинда, яъни Вақтли ҳукумат тузилгандан кейин Москвага қилган сафарининг мақсади ҳақида берилган саволга: “Боқиев замонидан қолган божхоналарга оид муаммолар бор эди, шуни ҳал қилишга бордим” дебди. Табиий, турклар ўзларини жиддий тутиб, қаҳқаҳа отмабдилар.
Айни замонда, Олмосбек Атамбаев Туркияга президент Абдуллоҳ Гулнинг таклифи билан келганини, Туркия дўстлари эканлигини, бу ерга келмаслик айб бўлишини айтиш билан бирга, Туркиядан ҳеч қандай талаблари йўқлигини урғулабди.
Қизиғи шундаки, Туркия президени Абдуллоҳ Гул турмуш ўртоғи билан ҳозир Оммонда, расмда кўриниб тургандек, маҳаллий жомеларни кезмоқда.
Бишкекда ҳеч кимнинг ваколатисиз тузилган ҳукуматнинг раҳбари Роза Отунбоева ўзининг демократик ғояларга ҳурмати ҳақида гапирса, унинг ҳукуматдаги ўринбосари, аммо партиядаги раҳбари Олмосбек Атамбоев Туркияда тўғридан-тўғри ёлғон гапириш билан машғул бўлса, бу янги ҳукуматдан нима кутиш мумкин?
Бундай одамлар Қирғизистонда демократия ўрнатадилар деб ўйлаш соддалик бўларди.