15 April 2010
13:18 -
Яна Мели Қобилов ва оиласининг тақдири ҳақида
Шу йил 23 фералдаги хабарларимизда Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси ва вилоятдаги “Жаҳонгир” адвокатлик фирмаси директори Мели Қобиловнинг хонадонидан 4 нафар шахс жавобгарликка тортилганини хабар қилган бўлсак, 7 февралда Мели Қобиловнинг “Оиламни таҳликадан қутқаринг!” номли мурожаатини эълон қилган эдик.
Эслатиб ўтамиз, мавжуд режим ҳуқуқ ҳимоячиси Мели Қобиловнинг ўзини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 238-моддаси 2-қисми (Ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлаш) билан, ўғли, Жиззах шаҳар Давлат солиқ инспекцияси катта нозири Дадажон Қобиловни ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик), 210-моддаси (Пора олиш), келини Муҳайё Қобиловани (Дадажоннинг рафиқаси) ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик), 210-моддаси (Пора олиш) ҳамда невараси Ғолибжонни (Дадажоннинг ўғли) ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик), 210-моддаси (Пора олиш) билан айблади. Мели Қобиловнинг адовкатлик лицензиясини бекор қилди.
Мели Қобилов ўз мурожаатида шундай ёзади: “Ўғлим Дадажон Қобиловга 12 йил, келиним Муҳайё Қобиловага 8,5 йил, набирам Ғолибжон Мелиевга 8 йил қамоқ жазоси тайинланди. Бунақаси ҳали тарихда ҳам булмаган бир оилани пора олишда айблаб қамаш.”
Кеча Мустақил Ҳуқуқ Ҳимоячилар Ташаббус Гуруҳининг раҳбари Суръат Икромовнинг ташкилот номидан тарқатилган пресс-релизида яна Мели Қобилов оиласининг тақдири тилга олинади ва Мели Қобулов оиласининнг бошига бундай балолар солаётган киши Жиззах вилоят МХХ коррупция бўлимии бошлиғи майор Волков Андрей эканлиги бир қатор фактлар билан очиб берилади.
Ўзбекистонда қонунларни тан олмайдиган режим ҳукмрон экан, Андрей Волков кабилар оддамларни тинч қўйишмайди. Ҳозир Мели Кобилов ва унинг ўғли Беҳзод Қобиловга қарши янги жиноий иш очилибди. Яқинда Жиззах вилоят суди ўзининг навбатдаги спектаклида уни кўришга бошлар экан.